АҚШ номаълум учар жисмларга оид ҳужжатларнинг тўртинчи қисмини махфийликдан чиқарди

АҚШ номаълум учар жисмларга оид ҳужжатларнинг тўртинчи қисмини махфийликдан чиқарди

Пентагон томонидан эълон қилинган 40 та файл қуйидагилардан иборат: 14 та ҳужжат, 19 та видео, тўртта аудиофайл ва учта расм.

Файлларнинг қарийб ярми 2010 йил ёки ундан кейинги даврга тегишли. Материаллар қаторига Тинч океанининг ғарбий қисми, Атлантика океани ва Яқин Шарқ ҳудудларида суратга олинган тушунарсиз объектларнинг инфрақизил диапазондаги тасвирлари ҳамда фотосуратлари киради.

Ҳужжатларнинг бирида 2015 йилда Техасдаги ядро қуроли ишлаб чиқарувчи завод тепасидаги ҳаво ҳудудига номаълум объектнинг кириб келгани баён қилинган. Ҳужжатда объектни таъқиб қилган икки офицернинг кўрсатмалари ҳам келтирилган. Улар объект ҳеч қандай овоз чиқармаганини таъкидлашган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: