Украина Россиянинг «яширин флоти»га зарбалар берилганини маълум қилди
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, Қора ва Азов денгизларида 14 та танкер ва паром нишонга олинган.
Украина ҳарбийлари Қора ва Азов денгизлари акваторияларида Россияга тегишли 14 та кемага зарба берилганини маълум қилди. Ҳужумлар Россиянинг логистика таъминоти ва ҳарбий салоҳиятини қўллаб-қувватлашда фойдаланилаётган танкерлар ва паромларга қаратилгани айтилди.
Украина Қуролли кучлари Учувчисиз тизимлар кучлари (СБС)нинг Telegram’даги расмий баёнотига кўра, бир нечта бўлинма операторлари мувофиқлаштирилган операция ўтказган. Украина томони ушбу кемалар халқаро санкциялар остида эканини таъкидлади.
СБС маълумотига кўра, 6–12 июль кунлари Украина учувчисиз тизимлари бўлинмалари Россиянинг «яширин флоти»га мансуб жами 90 та объектни ишдан чиқарган.
СБС қўмондонлигига кўра, танкерлар ва паромларга берилган зарбалар Москва учун ушбу кемалардан халқаро чекловларни четлаб ўтиш мақсадида фойдаланишни сезиларли даражада қийинлаштиради.
Идоранинг таъкидлашича, бундай операциялар босқичма-босқич Россиянинг ҳарбий иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш имкониятларини камайтириб, Қуролли кучларнинг логистика таъминотини ҳам мураккаблаштирмоқда.
