Пулли парковкага ҳақ тўламаганлик учун жарима жорий этилиши мумкин
Тошкент шаҳар ҳокимлиги таклифига кўра, йўл бўйидаги пулли автотураргоҳлар учун ҳақни ўз вақтида тўламаслик ёки тўлашдан бўйин товлаган ҳайдовчиларга БҲМнинг 2 баравари миқдорида (824 минг сўм) жарима белгиланиши режалаштирилмоқда.
📊 Ҳокимлик маълумотига кўра:
➖ кунига пулли парковкалардан 15 мингга яқин ҳайдовчи фойдаланади;
➖ уларнинг атиги 2–3 фоизи (300–450 нафар) тўловни амалга оширади.
📄 Мазкур қонун лойиҳаси ҳозирда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.
