Ғазода сўнгги бир кунда 8 киши ҳалок бўлди
Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳарбийларининг ҳужумлари оқибатида 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, яна 32 киши жароҳат олди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар анклаводаги шифохоналарга олиб келинган.
Вазирликнинг билдиришича, 2025 йил 10 октябрда ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирганидан буён Исроил зарбалари оқибатида 1 108 киши ҳалок бўлган, 3 578 киши жароҳатланган. Шунингдек, вайроналар остидан яна 800 нафар қурбоннинг жасади олиб чиқилган.
Қайд этилишича, 2023 йил 7 октябрдан буён Ғазо секторига қилинган ҳужумлар натижасида ҳалок бўлганлар сони 73 231 нафарга, жароҳатланганлар сони эса 173 686 нафарга етган.
