Сурхондарё вилоятида оғир юк автомобиллари ҳаракатига вақтинча чеклов жорий этилди

Сурхондарё вилоятида оғир юк автомобиллари ҳаракатига вақтинча чеклов жорий этилди

 

 

Вилоятда кузатилаётган аномал иссиқ шароитида автомобил йўллари қопламасини сақлаш ҳамда уларнинг муддатидан олдин шикастланишининг олдини олиш мақсадида шундай қарор қабул қилинган.

 

Термиз шаҳри, туман марказлари ҳамда уларни боғловчи умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида оғир юк автомобилларининг ҳаракати ҳар куни соат 10:00 дан 19:00 гача вақтинча чекланди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: