The New York Times: Исроил Аҳмадинежодни Эроннинг эҳтимолий раҳбари сифатида кўрган
Исроил бир неча йил давомида собиқ Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинежод билан яширин алоқада бўлган ва уни ҳам эҳтимолий разведка ҳамкори, ҳам Эронда ҳокимият алмашган тақдирда мамлакатнинг эҳтимолий раҳбари сифатида баҳолаган.
Бу ҳақда The New York Times ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Исроил махсус хизматлари Аҳмадинежод билан алоқаларни узоқ йиллар давомида сақлаб келган ва Эронда сиёсий тизим ўзгариши эҳтимолига тайёргарлик доирасида унинг номзодини ҳам кўриб чиққан.
