Хитойда тарихда илк бор роботлар ўртасида ММА жанги ўтказилди

Хитойда тарихда илк бор роботлар ўртасида ММА жанги ўтказилди

Шенчжен шаҳрида бўлган беллашув Хитойнинг Engine AI компанияси томонидан ташкил этилган Ultimate Robot Knock-out Legend (URKL) робототехника мусобақаси доирасида ўтказилди.

Мусобақанинг саралаш босқичида дунёнинг 10 та давлатидан 200 дан ортиқ жамоа иштирок этган бўлиб, онлайн саралаш якунларига кўра финалга 32 та жамоа йўлланма олди.

Иштирокчилар орасида Калифорния университети (Беркли), Стэнфорд университети, Цинхуа университети, Чжэцзян университети ва Гонконг университети жамоалари ҳам бўлган. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 10 миллион юанни (тахминан 1,48 миллион доллар) ташкил қилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: