Англия терма жамоаси Францияни 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, футбол бўйича жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди
Учинчи ўрин учун кечган баҳснинг биринчи бўлими Англиянинг тўлиқ устунлигида ўтди, учрашувнинг учинчи дақиқасидаёқ ҳисоб очилди ва танаффусга қадар инглизлар 4:0 ҳисобида олдинда эди.
Бироқ иккинчи бўлимда Франция терма жамоаси амалга оширган тўртта ўзгариш ўйинни бутунлай ўзгартириб юборди. Дастлабки уч дақиқа ичида Килиан Мбаппе ҳисобни қисқартирди, йигирма дақиқа ўтиб эса иккинчи голини урди. Иккинчи бўлим ўрталарига келиб ҳисоб 4:3 кўринишини олди.
Франция ҳужумларни тўхтатмади, аммо 86-дақиқада Букайо Сака пеналтидан унумли фойдаланиб (бу унинг ўйиндаги учинчи голи эди), инглизларнинг устунлигини иккита голга етказди: 5:3. Французлар таслим бўлишни истамай, 96-дақиқада Усмон Дембеленинг голи эвазига ҳисобни 5:4 га етказди. Аммо учрашувнинг сўнгги сонияларида Жуд Беллингем Франция дарвозасига олтинчи голни киритиб, Англияга ғалаба келтирди.
Маълумот учун, бронза медал — Англия терма жамоасининг 1966 йилги чемпионликдан кейин жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижасидир. Ушбу ўйинда дубл қайд этган Мбаппе жаҳон чемпионатларидаги голлари сонини 22 тага етказиб, мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Ундан ўзиб кетиш учун Лионел Месси (ҳозирда 21 гол) бугун Испанияга қарши финал учрашувида майдонга тушади.
