Зидан Франция терма жамоасининг янги мураббийи – Фабрицио Романо

Зидан Франция терма жамоасининг янги мураббийи – Фабрицио Романо

Зинедин Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланиш арафасида турибди. Нуфузли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда ушбу мавзу бўйича янги маълумотларни эълон қилди.

Романонинг таъкидлашича, Зидан ўз мураббийлар штабини аллақачон аниқлаб олган. Ҳужжатлар жорий ойда имзоланади. Зидан ва Франция футбол федерацияси ўртасидаги келишув 2030 йилги Жаҳон чемпионати якунига қадар мўлжалланади.

Дидье Дешам учун Франция терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги фаолиятидаги сўнгги ўйин яқинлашмоқда. Жамоа 2026 йилги мундиалда 3-ўрин учун кечадиган баҳсда Англияга қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Франция Жаҳон чемпионати ярим финалида Испанияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: