АҚШнинг миллий қарзи рекорд даражага — 39,5 триллион долларга етди
АҚШнинг миллий қарзи расман рекорд даражага чиқиб, 39,5 триллион долларга етди.
Молия вазирлиги маълумотларига кўра, давлат қарзининг ўсишига бюджет тақчиллиги, ижтимоий дастурлар харажатлари, мудофаа сарфлари ҳамда давлат қарзларига хизмат кўрсатиш харажатларининг ортиши асосий омил бўлмоқда.
Иқтисодчилар таъкидлашича, миллий қарзнинг янги рекорд даражага чиқиши АҚШнинг узоқ муддатли молиявий барқарорлиги ва бюджет сиёсати юзасидан баҳсларни янада кучайтириши мумкин.
