Виктор Орбан: «Президентни четлаштириш — бу ўзбошимчалик»
Венгрия собиқ бош вазири Виктор Орбан мамлакат президенти Тамаш Шуйокни лавозимидан четлаштирувчи конституцияга киритилган тузатишни ўзбошимчалик деб атади.
«Бугун охирги тўсиқ қулади. Ўзбошимчалик энди таҳдид эмас, балки воқеликдир. Агар республика президенти билан шундай қилишга қодир бўлишса, эртага ҳеч ким хавфсиз бўлмайди», — деб ёзди у ижтимоий тармоқларда.
