Покистон ва Ҳиндистон чегарасида отишма юз берди
Ҳиндистон ҳарбийлари 18 июл куни Покистон билан чегара чизиғида отишмага киришди. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбаларга таяниб NDTV телеканали маълум қилди.
«Чегарадаги оғир отишма Жамму ва Кашмир минтақасининг Ражаури секторидаги назорат чизиғи бўйлаб тахминан икки соат давом этган», дейилади хабарда.
Манбаларга кўра, Ҳиндистон ҳарбийлари “террорчилар”нинг чегарани кесиб ўтишга уринишини тўхтатган. Бу воқеа мамлакатнинг 2025 йил май ойида “Синдур” амалиёти тугаганидан бери ўт очишни тўхтатиш тартиби бузилиши билан боғлиқ биринчи йирик ҳолат бўлди. Ўша вақтдан бери кичик отишмалар ҳам бўлиб турган.
