ҲАМАС ҳаракатига янги раҳбар сайланди

ҲАМАС ҳаракатига янги раҳбар сайланди

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо сектори раҳбари Халил ал-Ҳайяни ташкилот сиёсий бюросининг янги раҳбари этиб сайлади. Бу ҳақда ҳаракатнинг Telegram-каналида хабар берилди.

«ҲАМАС Халил ал-Ҳайянинг ҳаракат сиёсий бюроси раҳбари этиб сайланганини эълон қилади», дейилади баёнотда.

2024 йил октябр ойида ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар Исроил зрабаси оқибатида ҳалок бўлганидан кейин ҳаракат коллегиал кенгаш бошқарувига ўтган ва сиёсий бюро раҳбари вазифасини бажарувчи этиб Холид Машал тайинланган. Ал-Ҳайя Ғазо сектори учун масъул ҳисобланган ва ҳаракатнинг дипломатик қанотига раҳбарлик қилган. У 2025 йил сентябрида Исроилнинг Қатарга берган зарбаси пайтида ўлимдан омон қолишга муваффақ бўлган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: