«Шоколад» ичидаги гашиш: Хоразм ва Наманганда гиёҳвандликка қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
Урганч туманида Россиядан такси орқали юборилган жўнатма текширилиб, шоколад қутиси ичига яширилган 967 грамм “гашиш” мусодара қилинди.
Янгиқўрғон туманида эса бир фуқаро ўз ер майдонида 423 туп каннабис етиштиргани аниқланди.
⚖️ Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
