Бухорода сифатсиз темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётгани аниқланди

Бухорода сифатсиз темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётгани аниқланди

Бухорода назорат тадбирлари давомида сифатсиз темир-бетон маҳсулотлари аниқланди. Бу ҳақда Назорат инспекцияси хабар берди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги назорат инспекциясининг Бухоро вилояти ҳудудий бўлими томонидан Когон туманида жойлашган «K.Y.S» МЧЖда давлат назорати текшируви ўтказилди.

Текширув давомида корхона фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида” ҳамда «Метрология тўғрисида»ги қонунлари талабларига риоя этилмагани аниқланди.

Шунингдек, темир-бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сифат назорати жараёнларида амалдаги меъёрий ҳужжатлар талаблари бузилгани билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳам қайд этилди.

Аниқланган қонунбузарликлар юзасидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилмоқда. Бундан ташқари, стандарт талабларига номувофиқ темир-бетон маҳсулотларини реализация қилиш вақтинча тақиқланди ҳамда уларни муомаладан қайтариб олиш бўйича корхонага тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқарувчисига келгусида амалдаги стандартлар талабларига қатъий риоя этган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, маҳсулот сифати устидан ички назоратни кучайтириш юзасидан кўрсатмалар берилиб, тақдимномалар киритилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: