Дунё ОИТС эпидемияси хавфи олдида турибди — БМТ
UNAIDS ОИВга қарши кураш дастурлари учун ажратилаётган маблағлар камайиши касаллик тарқалишини кучайтириши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Ташкилот маълумотига кўра, халқаро молиялаштириш ҳажми 2024 йилдаги $8,8 млрддан 2025 йилда $7,3 млрдга тушган. Бу сўнгги 20 йилдаги энг паст кўрсаткичдир.
2025 йилда дунёда 1,2 млн киши ОИВ юқтирган, ОИТС билан боғлиқ касалликлар сабаб 570 минг одам вафот этган. Зарур чоралар кўрилмаса, 2030 йилгача бу кўрсаткич 3 млндан ошиши мумкин.
Маълумот учун, ҳозир дунёда ОИВ билан яшаётган қарийб 41 млн инсон бор, уларнинг 9 млнга яқини даволаниш имконига эга эмас.
