Боғотда алимент пулини тўламаган ота 15 суткага қамалди

Боғотда алимент пулини тўламаган ота 15 суткага қамалди

Алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида, алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган шахсларнинг иш ҳужжатлари судларга ўтказилиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Мажбурий ижро бюросининг Боғот тумани бўлими иш юритувида бўлган қарздор А.Б. фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро судининг 10.03.2023 йилдаги суд буйруғига асосан ундирувчи И.Г. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулини тўлаб бориши белгиланган бўлса-да, у белгиланган алимент пулларини ўз вақтида тўламасдан келган.

Натижада, 01.03.2023 йилдан 01.08.2026 йилга қадар алиментдан 49,1 млн сўм қарздорлиги йиғилиб қолган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Б.дан алимент пулларини ундиришни имкони бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан Жиноят ишлари бўйича Боғот тумани судига юборилган.

Суднинг қарори билан қарздор А.Б.га 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: