Бола неча ёшдан ўқиш ва ёзишни ўрганиши керак?

Бола неча ёшдан ўқиш ва ёзишни ўрганиши керак?

Болани ўқиш ва ёзишга ўргатишда унинг ёши эмас, балки ривожланиш даражаси муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақда психология фанлари номзоди, доцент, нейропсихолог Анастасия Гаврилюс фикр билдирди.

Мутахассиснинг айтишича, тахминан 4 ёшдан бошлаб болага товушларни фарқлашни ўргатиш ва товушларни тегишли ҳарфлар билан боғлашга қаратилган машғулотларни бошлаш мумкин.

5 ёшдан эса болани ёзишга ўргатишни бошлаш тавсия этилади. Бу даврга келиб бола ҳарфларни ёзишга ва оддий ёзма кўникмаларни эгаллашга тайёр бўлади.

Шу билан бирга, мутахассис боланинг майда моторикаси яхши ривожланган бўлиши жуда муҳимлигини таъкидлади. Бунинг учун бола:

пластилиндан турли шакллар ясаши;

расм чизиши;

ипларни боғлаш каби машқларни бажариши;

қўл ва бармоқлар ҳаракатини ривожлантирувчи ўйинлар билан шуғулланиши керак.

Бундай машғулотлар боланинг қўлини ёзишга тайёрлайди ва ёзма нутқни ўзлаштириш жараёнини анча енгиллаштиради.

Дўстларингизга ҳам юборинг: