Тошкентда кекса аёлга нисбатан уятсиз ҳаракат қилган йигит ушланди

Тошкентда кекса аёлга нисбатан уятсиз ҳаракат қилган йигит ушланди

Тошкентда маст йигит кекса аёлга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этди

 

Кеча, 4 август куни соат тахминан 05:30 да Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги “Ширинобод” маҳалласи ҳудудида 2004 йилда туғилган йигит маст ҳолатда кекса аёлга нисбатан уятсиз ва бузуқ ҳаракатлар содир этган.

 

Маълум қилинишича, у воқеа жойидан кетишга уринган вақтида фуқаролар томонидан ушланиб, ички ишлар органлари ходимларига топширилган.

 

Ҳолат юзасидан йигитга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг майда безорилик, жамоат жойида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш ҳамда ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармасликка оид моддалари асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: