Сербия президенти Россия-Украина уруши тез орада якунланишига ишонмаслигини маълум қилди

Сербия президенти Россия-Украина уруши тез орада якунланишига ишонмаслигини маълум қилди

​»Уруш тез орада тугашига ишончим комил эмас ва олдинда ҳам Украина, ҳам барчамиз учун оғир қиш кутиб турганидан хавотирдаман. Урушнинг тез орада якунланишига олиб борадиган йўлни кўрмаяпман», — деб баёнот берди Александр Вучич.

​»Украинадаги уруш тез орада тугайдими-йўқми бу борада тахмин ёки баҳо бера олмайман. Сербия ва бутун халқаро ҳамжамият бунинг тезроқ юз беришини жуда хоҳлайди», — дея таъкидлади Сербия президенти Украина етакчиси Володимир Зеленский билан учрашувда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: