Сунъий интеллект илк бор синтетик вирус яратишда қўлланди
ФТ хабарига кўра, Стенфорд университети олимлари СИ ёрдамида бактерияларни зарарлайдиган сунъий вирусларни яратишга муваффақ бўлган.
Мутахассислар буни янги дори воситалари ва даволаш усулларини ишлаб чиқишда муҳим қадам деб баҳоламоқда.
Бу ютуқ илм-фан учун муҳим қадам бўлса-да, биологик хавфсизлик ва эҳтимолий биотаҳдидлар борасидаги хавотирларни ҳам кучайтирди.
