Сеута мэри шаҳардаги вазиятни чидаб бўлмас деб атади

Сеута мэри шаҳардаги вазиятни чидаб бўлмас деб атади

Испаниянинг Шимолий Африкадаги эксклави — Сеута шаҳри мэри ва президенти Хуан Хесус Вивас миграция инқирози туфайли шаҳардаги вазиятни чидаб бўлмас деб баҳолади. У Мадриддаги марказий ҳукуматнинг лоқайдлиги сабабли маҳаллий аҳоли ўзини бутунлай ташлаб қўйилгандек ҳис қилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда RIA Novosti Испания ОАВларига таяниб хабар берди.

Ҳозирги вақтда Сеута шаҳрида 10 мингга яқин ноқонуний мигрант қолмоқда. Июль ойи охирида Марокаш томондан бошланган кучли миграция тўлқини натижасида шаҳарга 72 мингга яқин муҳожир кириб келган бўлиб, уларнинг 70 мингга яқини ортга қайтарилган. Шунга қарамай, қолган мигрантлар оқими шаҳардаги кундалик ҳаётга жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда.

Мэр Виваснинг таъкидлашича, Марокаш билан чегаранинг заифлиги аҳолида хавотир ва ғазаб уйғотмоқда, АҚШ ёки Европа Иттифоқи даражасидаги марказий ижро ҳокимиятининг муносабати эса юзага келган инқироз кўламига асло мос эмас.

Дўстларингизга ҳам юборинг: