Таиланддан учиб келган 2 йўловчи Тошкентга қарийб 7 кг мефедрон олиб киришга уринди
Гиёҳванд моддалар вино шишалари ва пластик идишларда яширилган.
Бангкокдан учиб келган икки нафар йўловчи Тошкент халқаро аэропортида қарийб 7 килограмм мефедрон гиёҳвандлик моддасини ноқонуний олиб киришга уринган вақтида тўхтатиб қолинди. Божхона ходимлари томонидан ўтказилган текширувлар давомида тақиқланган моддалар махсус усулда яширилгани аниқланди.
Қонунбузарлар гиёҳвандлик воситаларини божхона назоратидан яшириш мақсадида вино шишалари ва пластик идишлар ичига жойлаштиришган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
