Етти нафар исроиллик ҳарбий июль ойида ўз жонига қасд қилди
Исроил армиясида, айниқса резервистлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кескин ошгани ҳақида хавотирлар кучаймоқда. Июль ойининг ўзида 7 нафар ҳарбий ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда.
Бунга узоқ муддатли хизмат, жанговар жароҳатлар, сафдошларининг ҳалок бўлиши ва кучли руҳий босим сабаб бўлаётгани таъкидланмоқда. Ҳарбийлар орасида ПТСР ва бошқа руҳий муаммолар ҳам ортиб бормоқда.
Мутахассислар ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳарбийларга психологик ёрдамни кучайтиришга чақирмоқда.
