АҚШ президенти вакилларининг ташрифи чоғида Украина Россияга ҳаво зарбалари бермайди
АҚШ президенти вакилларининг ташрифи чоғида Украина Россияга ҳаво зарбалари бермайди — Зеленский.
Украина президенти Зеленский америкалик музокарачилар Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг Москвага ташрифи вақтида Россия ҳаво ҳудуди «нормал ишлашига» ваъда берди.
Зеленскийнинг маълумотларига кўра, Кушнер ва Уиткофф дастлаб Москвага, якшанба, 6 сентябрда куни эса Киевга ташриф буюришади.
«АҚШ расмийларининг аввалги дипломатик ташрифлари чоғида бўлгани каби, музокарачилар хавфсиз етиб келишлари учун Россия ҳаво ҳудудининг нормал ишлашини таъминлаймиз. Биз Россия ҳақида эмас, айнан америкалик музокарачилар ҳақида қайғурмоқдамиз. Биз томонимиздан ҳаво зарбалари бўлмайди», — дея маълум қилди Украина етакчиси.
Унинг фикрича, Киевнинг Вашингтон билан музокаралари вақтида Москва ҳам ҳаво зарбаларини тўхтатиши керак.
