Уруш оқибатлари: Россия ғалласи Қозоғистонникини сиқиб чиқармоқда

Уруш оқибатлари: Россия ғалласи Қозоғистонникини сиқиб чиқармоқда

Қозоғистон фермерларига Россия ғалласи сабаб жаҳон бозорларида рақобат қилиш тобора қийинлашмоқда.
Украина зарбалари Россиянинг Болтиқ денгизи портларига етиб бориб, Қора денгизда Россия кемаларининг ҳаракатини деярли имконсиз қилганидан сўнг, Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун янги экспорт йўлларини излай бошлади.

Натижада арзон Россия ғалласи Эрон ва бошқа мамлакатлар бозорларида Қозоғистон ғалласини сиқиб чиқармоқда, шунингдек, Марказий Осиёда рақобатни кучайтирмоқда.

Қозоғистон Ғалла иттифоқининг бош таҳлилчиси Евгений Карабановнинг таъкидлашича, халқаро ҳамжамият Россия бошлаган урушнинг озиқ-овқат бозорига, айниқса камбағал давлатларга қандай таъсир кўрсатаётганини тобора яхшироқ англаб етмоқда.

Унинг сўзларига кўра, жаҳон биржаларида ғалла нархларининг ўсиши қайд этилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: