Гданьскда поезд темир йўл кесишмасида қолиб кетган юк машинасини уриб кетди
3 сентябрь куни Польшадаги Гданьск шаҳри яқинида PKP Intercity поезди темир йўл кесишмасида қолиб кетган юк машинаси билан тўқнашди.
Гувоҳлар ҳайдовчига шлагбаумни бузиб, кесишмадан зудлик билан чиқишни ишора қилган, аммо у аввал орқага ҳаракатланган ва поезд яқинлашганда йўлни бўшата олмаган.
Ҳодиса оқибатида 4 киши енгил жароҳат олди.
