Зеленский “Россиянинг зарбаларига жавобан янги узоқ масофали амалиётлар” бошланишини эълон қилди
Украина президенти Володимир Зеленский Украина Қуролли Кучлари бош қўмондони Михаило Драпатий ва мудофаа вазири Евгений Хмара билан учрашув якунларига кўра, “Россия зарбаларига жавобан янги узоқ масофали амалиётлар” ўтказилишини тасдиқлаганини маълум қилди.
«Узоқ масофали имкониятларимизни кенгайтиришга тайёргарлик кўрмоқдамиз», — деб ёзди Зеленский ўзининг Теlegram-каналида.
