Испанияда сўнгги 14 йил ичида илк умуммиллий иш ташлаш бошланди
Чоршанба куни Испанияда уй-жой тақчиллиги ва ижара нархлари ошишига қарши 24 соатлик умуммиллий иш ташлаш бошланди. Уни мамлакатнинг йирик касаба уюшмалари — UGT ва CCOO, шунингдек, ижарачилар ташкилотлари қўллаб-қувватламоқда.
Марказий банк маълумотларига кўра, Испанияда 750 мингга яқин уй-жой етишмайди. 2028 йилга бориб бу кўрсаткич бир миллиондан ошиши мумкин. Ёшлар кенгаши маълумотида ўртача ижара ҳақи 1 176 евро бўлиб, бу ёшларнинг ойлик маошининг қарийб 99 фоизига тенглиги қайд этилган.
Касаба уюшмалари маълумотларига кўра, порт ва автомобиль саноати ходимларининг 90 фоизгача қисми иш ташлашга қўшилган. Volkswagen ва SEAT заводларида иш тўхтаган. Мадриддаги намойишлар вақтида полиция билан тўқнашув юз бериб, 13 киши тиббий ёрдамга муҳтож бўлган.
Норозиликлар Бош вазир Педро Санчес ҳукуматининг уй-жой сиёсатига нисбатан танқидлар кучайган бир пайтда ўтказилмоқда. Мамлакатда муддатидан олдинги парламент сайловлари 29 ноябрга белгиланган. Иш ташлаш уй-жой инқирозини сайловолди сиёсий муҳокамаларининг асосий мавзусига айлантириши кутилмоқда.
