АҚШ Украина бўйича музокараларда Германия, Франция ва Буюк Британия иштирокини кўриб чиқмоқда

АҚШ Украина бўйича музокараларда Германия, Франция ва Буюк Британия иштирокини кўриб чиқмоқда

АҚШ Украина бўйича музокараларда Европа номидан Германия, Франция ва Буюк Британия иштирок этишини таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, АҚШ вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер бу масалани Киев билан келишиб олган. Бироқ бундай формат Европанинг кичик давлатлари норозилигига сабаб бўлиши мумкин.

Европа давлатларининг музокараларда иштирок этиши бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: