The Washington Post: Хитой АҚШнинг мурожаатини Эронга етказди
АҚШ Эрон билан давом этаётган ҳарбий можарога барҳам бериш мақсадида Хитойнинг дипломатик имкониятларидан фойдаланишга уринмоқда. Бу ҳақда The Washington Post шарҳловчиси Дэвид Игнатиус хабар берди.
Нашрга маълумот берган америкалик амалдорнинг сўзларига кўра, АҚШ молия вазири Скотт Бессент президент Доналд Трампнинг розилиги билан Пекинга мурожаат қилган. У Хитой раҳбариятидан Теҳронга таъсир ўтказиб, урушни тўхтатишга кўмаклашишни сўраган.
Манбанинг таъкидлашича, Хитой томони Вашингтоннинг ушбу мурожаатини Эрон раҳбариятига етказган.
