Украинада 600 мингдан ортиқ аҳоли электрсиз қолди
Украинанинг Днепропетровск вилоятида электр энергияси таъминотида кенг кўламли узилиш қайд этилди. Натижада 600 мингдан зиёд аҳоли чироқсиз қолди.
Бу ҳақда мамлакатнинг ДТЭК энергетика холдинги маълум қилди.
Компания маълумотларига кўра, вилоятда электр таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммолар кузатилмоқда.
