Билл Гейтс огоҳлантирди: сунъий интеллект инсониятдан ўзиб кетиши ва ядровий қуролдан ҳам хавфлироқ бўлиши мумкин
Билл Гейтснинг фикрича, келажакда сунъий интеллектнинг янги авлодлари инсон тафаккуридан ҳам ўзиб кетиши ва бутун инсоният учун жиддий хавф туғдириши мумкин.
У асосий хавфлар қаторида қуйидагиларни санаб ўтди:
– Кўплаб иш ўринларининг йўқолиши.
– Киберҳужумлар хавфининг ортиши.
– Муҳим инфратузилмаларда жиддий носозликлар юзага келиши.
– Биологик хавфлар пайдо бўлиши.
Шу билан бирга, Гейтс ҳозирги нейротармоқларни инсониятни йўқ қилиб юбориш даражасидаги таҳдид деб ҳисобламайди.
Уни кўпроқ келажакда яратиладиган, инсон имкониятларидан ўзиб кетиши мумкин бўлган сунъий интеллект авлодлари ташвишга солмоқда.
