Россия «Искандер» ракеталарини такомиллаштирди — The Telegraph

Россия «Искандер» ракеталарини такомиллаштирди — The Telegraph

Нашр маълумотига кўра, модернизация қилинган «Искандер» баллистик ракеталари нишонга бир неча метр аниқликда зарба бериш ва парвознинг сўнгги босқичида траекториясини ўзгартириш имкониятига эга бўлди.

Ракеталар янги оптик ва радиолокацион нишонга йўналтириш тизимлари билан жиҳозланган. Бу эса уларга Украина радиоэлектрон кураш воситаларини четлаб ўтиш имконини бериши айтилмоқда.

Нашрга кўра, Россия Киев кўприкларига зарба бериш билан бирга, Украина энергетика тизимини алоҳида тармоқларга ажратиш орқали мамлакат саноати, жумладан, ҳарбий ишлаб чиқаришига ҳам зарар етказишни кўзламоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: