Навоийда фермернинг ҳушёрхонадаги ўлимидан сўнг инспекторга суд ҳукми ўқилди

Навоийда фермернинг ҳушёрхонадаги ўлимидан сўнг инспекторга суд ҳукми ўқилди

Хатирчи туманида профилактика инспектори меҳмонлар ташрифи олдидан фермердан тракторларни далага чиқаришни талаб қилган. Фермер рад этгач, уни спиртли ичимлик истеъмол қилганлик важи билан ҳушёрхонага олиб борган. Телефони олиб қўйилиб, яқинлари билан боғланиш имкони берилмаган.

2025 йил 2 август куни фермер ҳушёрхонада ўз жонига қасд қилган ва вафот этган. Экспертиза унинг ҳушёрхонага олиб келиниши ва яқинлари билан боғлана олмагани руҳий ҳолатига таъсир қилганини қайд этган.

Суд инспекторни ўз жонига қасд қилиш даражасига етказиш айби бўйича оқлаган, аммо мансаб ваколатидан четга чиқишда айбли деб топган. Унга 1 йил 6 ой озодликни чеклаш ва шу муддатга давлат органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Вилоят суди апелляция ва тафтиш босқичларида ҳукмни ўзгаришсиз қолдирган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: