Тадбиркорларга солиқ хатоларини 2028 йилгача мустақил тузатиш имкони берилди
Қонунчиликдаги ўзгаришларга кўра, кичик бизнес субъектлари айрим солиқ хатоларини текширувларсиз тузатиши мумкин.
Солиқ хавфи 500 млн сўмгача бўлса, 2028 йил 1 январга қадар солиқ аудити ўтказилмайди.
100 млн сўмгача бўлган хавф суммаси бўйича сайёр текширув ўтказилмайди.
2026 йил 1 июлдан камерал текширув талабига жавоб ёки тузатиш киритилса, музлатилган банк ҳисобрақамлари автоматик очилади.
