Бугун ҳаво 27 даражагача исийди

Бугун ҳаво 27 даражагача исийди

 

 

Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи республиканинг асосий қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, кечга томон эса Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27° илиқ, шимолда 10-15° илиқ бўлади.

 

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 24-26° илиқ бўлади.

 

Тоғли ҳудудларда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 14-19° илиқ бўлади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: