Тошкент вилоятининг 8 та ҳудудида сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди
Ўзгидрометнинг тезкор огоҳлантиришига кўра, 24 ноябр куни кутилаётган ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.
Хусусан, Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида сув тошқинлари хавфи мавжуд.
Шунингдек, айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида сув босиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.
