Зеленский Трамп тинчлик келишувини тезроқ имзолашга шошилаётганидан хавотирда

Зеленский Трамп тинчлик келишувини тезроқ имзолашга шошилаётганидан хавотирда

Украина президенти Владимир Зеленский Bloomberg нашрига берган интервюсида Доналд Трамп урушни имкон қадар тезроқ, идеал ҳолатда январ ойигача якунлашни истayotganини айтди.

Зеленский тинчлик келишувига эришиш учун фақат Украинага босим ўтказилишидан хавотирда эканини таъкидлади.

«Биз ҳам тинчликни жуда хоҳлаймиз, аммо бу фақат Украина ҳисобига бўлмаслиги керак», — деди у.

Шунингдек, Зеленский Украинага етказиб берилиши керак бўлган 48 та Patriot ракетаси ҳали тасдиқланмагани сабабли кечикаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет бу етказиб беришни ҳануз маъқулламаган. Украина учун Starshield тизимидан фойдаланиш бўйича чекловлар ҳам сақланиб қолмоқда.

Зеленский АҚШнинг ҳозирги сиёсати Украинада Вашингтон Россия президенти Владимир Путин билан бир йўналишда ҳаракат қилаётгандек таассурот уйғотаётганини айтди. Унинг фикрича, бу Украинадан таслим бўлишни талаб қилиш билан баробар.

Украина президенти январ ойигача тинчлик келишувини имзолаш ниятида эмаслигини ҳам билдирди. У январ ёки феврал ойида иш бошлайдиган АҚШ Конгресси билан музокаралар олиб бориб, Украинага ҳарбий ёрдам етказиб беришни қайта тиклашга умид қилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: