Сунъий интеллектнинг ривожланиши сабабли Японияда ибодатхоналар томидаги мис қопламларни ўғирлаш ҳолатлари кўпайди

Сунъий интеллектнинг ривожланиши сабабли Японияда ибодатхоналар томидаги мис қопламларни ўғирлаш ҳолатлари кўпайди

Японияда мис нархининг ошиши ва мис қопламаларнинг ўғирланиши кўпайгани сабабли синто ибодатхоналари томларини мисдан зангламайдиган пўлатга алмаштирмоқда.

Financial Times’нинг хабар беришича, сунъий интеллект соҳасидаги инвестициялар, маълумотлар марказлари қурилиши ва электромобиллар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши мис нархининг ошишига олиб келган. Бу эса мис том қопламаларини ўғирлаш ҳолатларини кўпайтирган.

Канагава префектурасидаги Азума ибодатхонасининг томидан жорий йилда қарийб 200 килограмм мис черепица ўғирланган.

«Биз аввал ҳам одамларни хайрия қутисидаги пулларни ўғирлаётганда ушлаганмиз. Аммо бинонинг орқа қисмидаги томдан барча мис қопламаларни олиб кетишларини хаёлимизга ҳам келтирмаганмиз», — деди ибодатхона вакили Макото Моридзири.

Унинг таъкидлашича, воқеага мис нархининг кескин ошиши сабаб бўлган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: