Ўзбекистонда зилзила содир бўлгани айтилди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 05.05.2024 13:16 да (05.05.2024 йил, Гринвич бўйича 08:16 да) зилзила содир бўлди.
Эписентр: Наманган вилояти, Косонсой тумани. Зилзила координаталари: 41,25 градус шимолий кенглик; 71,54 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,7. Чуқурлик 14 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 194 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
– Косонсой туманида 3 балл, 8 км.
– Янгиқўрғон туманида 2-3 балл, 14 км.
– Чортоқ туманида 2 балл, 28 км.
– Наманган шаҳрида 2 балл, 30 км.
– Тўрақўрғон туманида 2 балл, 34 км.
