Кениядаги сув тошқинлари натижасида 44 та янги вабо касаллиги аниқланди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Кениянинг Тана дарёси ҳудудида сел сувларининг ичимлик ва маиший сув билан аралашиши натижасида 44 та янги вабо касаллиги аниқланганини маълум қилди.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ёзма баёнотида, Шарқий Африка давлатида апрель ойидан бери кучли ёмғир сабаб бўлган сув тошқинларининг эпидемия хавфини оширганини қайд этди.
Баёнотда сел сувларининг ичимлик ва маиший сувга қоришиши натижасида вабо ва безгак эпидемиялари тез-тез учраганлиги, республика бўйлаб 44 та янги вабо касаллиги аниқлангани қайд этилган.
Ушбу маълумотларга кўра, Кения ҳукуматининг фавқулодда чоралар кўриш ҳаракатлари қўллаб-қувватланади: «Биз тезда назоратга олинмаса, осонликча тарқалиши мумкин бўлган эпидемияларга қарши ҳушёр бўламиз.»
Хавфли ҳудудларга 20 та пневмонияни даволаш тўплами етказиб берилди, улар 10 мингга яқин одамни даволашга қодир.
Баёнотда 238 кишининг чорак миллиондан ортиқ кишига зарар етказган сув тошқинларида ҳалок бўлгани, мамлакатдаги умумий саломатлик ҳолати диққат билан кузатилаётгани билдирилди.
Кения соғлиқни сақлаш котиби Мери Мутони пойтахт Найробида соғлиқни сақлаш расмийлари билан сувни тозалаш воситаларини тарқатиб, эпидемик касалликлар хавфи хавфли даражага етиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Унинг сўзларига кўра, сув орқали юқадиган эпидемиялар ўз вақтида чора кўрилмаса, фалокатга айланиши мумкин. Мутҳони, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларига кирадиган сув тошқини озиқ-овқат хавфсизлиги хавфини оширишини таъкидлади.