Дориларни қайси пайт ичган маьқул?
Деярли кўп холларда шифокорларимиз рецептда ёзишмайди ёки фармацевтлар орқали тўлиқ жавоб ололмаймиз, хаттоки дори йўриқномасида хам кўрсатилмайди.
Дори шакллари хар хил бўлиб улар таъсир механизми ва гурухига қараб буюрилади.
️ Оғриқ қолдирувчилар хаммаси овқатдан сўнг
️ Юрак дорилари кечқурун
️ Қон босимига қарши дориларни кечқурун (айримлари эрталаб)
️ Аллергия қарши дори воситаларни кечқурун
️ Антибиотикларни овқатдан 1.5-2 соат аввал ёки кейин (албатта схема режим асосида)
️ Фақат сув билан (кофе, сок,газли ичимликлар мумкин эмас)
Иложи борича овқатга аралаштирманг, чунки овқатларингиз таркибидаги айрим махсулотлар дорининг кучини пасайтириши ёки кучайтириши мумкин. Баъзи бир юрак дорилари овқат махал хам буюрилади.
Хазм қилдирувчи дориларни факат овқат орасида ёки кейин.