Фарғонада мактаб директори ишга тикланди
Аввало шуни қайд этиш керакки, Жамиятимизда, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга экани мустаҳкамлаб қўйилган.
Фуқароларимизнинг конституциявий ҳуқуқлари амалдаги меҳнат қонунчилигида ҳам ўз ифодасини топган бўлиб, қонунга кўра ҳеч ким асоссиз равишда ишдан бўшатилиши мумкин эмас.
Аммо шунга қарамай, кундалик ҳаётда меҳнат билан боғлиқ низолар ҳам учраб турибди.
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг тегишли ижро ҳужжатига асосан фуқаро А.Ю.нинг ўз вазифасига тиклаш ҳақидаги ижро ҳужжати бюронинг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Фарғона вилоят мактабгача ва мактаб таълим бошқармасининг 2024 йил 13 майдаги буйруғига асосан Сўх туманидаги мактаб директори лавозимига тикланган ва ижро иши тамомланган.