Самарқандда қулаб тушган уй юзасидан «иш» очилди

Самарқандда қулаб тушган уй юзасидан «иш» очилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги маҳаллаларнинг бирида котлован қазиш жараёнида қўшни уй қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Жорий йилнинг 14 май куни соат 19:45 ларда фуқаро Ҳ.М.нинг хонадони қулаб тушиб, қўшнисига куп миқдорда моддий зарар етказган.

Ҳолат юзасидан Пастдарғом туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: