Қозоғистон иқтисодиёти ўсишда давом этади

Қозоғистон иқтисодиёти ўсишда давом этади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки хулосасига кўра, Қозоғистон иқтисодиёти 2024 йил бир муддат секинлашганига қарамай, 2025 йилда 5,5 фоиз ўсади, деб ёзди “Kazinform” агентлиги.
Банкнинг “Минтақавий иқтисодий истиқбол” номли ҳисоботида таъкидланишича, 2024 йил Марказий Осиё иқтисодиётида ривожланиш сусайиб, 5,4 фоизгача тушиши мумкин. 2025 йил эса ўсиш 5,9 фоизгача тикланади. Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 2024 йил 6,5 фоиз, 2025 йил 6,0 фоизни ташкил этади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: