Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик материалларини АҚШга олиб кирган ўзбекистонлик эркак 19 йилга қамалди
Аниқланишича, у интернетда ўзини 12 ёшли бола сифатида кўрсатиб, вояга етмаган қизлардан шаҳвоний суратлар олишга уринган.
АҚШда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик материалларини мамлакатга олиб кирган ўзбекистонлик эркак 19 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда АҚШ Адвокатлик идораси хабар бермоқда.
Суд ҳужжатларига кўра, Нуриев 2022 йил январь ойида АҚШнинг Флорида штатининг Орландо шаҳридан Тошкентга жўнаб кетган. Шу йили февралда АҚШга қайтган. Нуриев Қўшма Штатларга қайтганидан сўнг, АҚШ божхона ва чегара қўриқлаш хизмати (CBP) унинг телефонини текширган. Ундан болаларга нисбатан жинсий зўравонлик тасвирлари топилган.
Кейинги суд-тиббий экспертиза текшируви натижасида аниқланишича, Нуриев хорижда бўлганида, у интернетда ўзини 12 ёшли бола сифатида кўрсатиб, вояга етмаган қизларни шаҳвоний суратлар олишга, унга юборишга ундаган.
Қайд этилишича, Нуриев 2023 йил 26 сентябрда айбига иқрор бўлди.