Танзаниядаги шакар заводида бахтсиз ҳодиса сабаб 11 киши ҳалок бўлди
Танзаниядаги шакар ишлаб чиқариш заводида юз берган ҳалокат оқибатида 11 нафар фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Манбада айтилишича, ҳалок бўлган шахсларнинг 8 нафари мамлакат фуқаролари. 3 нафар қурбон эса хориждан келиб ишлаётган бўлган.
Ҳолат Морогоро вилояти марказида жойлашган хусусий “Мтибва” шакар заводида юз берган.
Заводда кундузги танаффус пайтида портлаш юз берган. Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Шунингдек, 2 нафар ярадор Додомадаги марказий шифохонага олиб келинган. Вафот этган фуқаролар орасида бразилиялик, кениялик ва ҳиндистонлик шахслар борлиги айтилмоқда.