Франция Украинага ҳарбий инструкторлар юборади
Франция Украинага ҳарбий инструкторлар юборишга рози бўлди.
Бу ҳақда Украина Олий Радаси депутати Алексей Гончаренко маълум қилди.
«Франция Украина Қуролли кучлари аскарларини тайёрлаш учун ўз инструкторларини Украинага юборишга рози бўлди», — деб ёзди депутат ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.