Германия Россия билан кескинликдан қочишни хоҳлайди
Германия канцлери Олаф Шольц Берлиннинг Киевга Россия Федерациясидаги нишонларга зарба беришга рухсат бериш ҳақидаги қарорини шундай изоҳлади.
«Биз катта уруш – Россия ва НАТО ўртасидаги урушдан қочишимиз керак. Шу билан бирга, Украина ўз мустақиллиги ва суверенитетини ҳимоя қила олишини таъминлашимиз керак», — дея таъкидлади Шолц Эрфуртдаги католик черкови конгрессида.
Канцлернинг сўзларига кўра, Берлин ўз ҳаракатларида доимо эхтиёткорликка амал қилади ва босим қанчалик кучли бўлмасин, шундай қилишда давом этади.